Линклар

АҚШ киноакадемиясининг “Оскар” мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди.


Самандар Номзодлар шу йилнинг 5 мартида аниқланади. Ирқий ва сексуал масалаларнинг ëритилиши филмларнинг 2005 йилги “Оскар” мукофотига номзод бўлишига асосий сабаб бўлди.



Энг яхши бадиий филм номинациясида гомосексуал ковбой ҳақидаги "Букри тоғ" филми бирданига саккиз номинация бўйича номзод бўлди. Замонавий Лос Анжелес шаҳридаги ирқий муамолларни акс этган "Тўқнашув" филми эса¸ олти номинация бўйича номзод бўлди.

Бешта филм йилнинг энг яхши бадиий филм номинациясида рақобатлашади¸ деди кеча бошловчиси:

"Мен мамнуният билан шуни эълон қиламанки¸ 2005 йилнинг энг яхши бадиий филми номинациясида “Букри тоғ"¸ "Капоте"¸ "Тўқнашув"¸ "Мюнхен"¸ "Хайрли тун¸ омад сизга" филмлари рақобатлашади",.


“Мюнхен”дан бошқа филмларнинг барчаси жиддий драма шаклида ишланган. Ушбу филмлар АҚШда суръатга олиниб¸ мамлакат ижтимоий муаммоларини ўзида акс эттирган. “Мюнхен” филмининг мавзуси умуман бошқа. Таниқли режиссëр Стивен Спилберг томонидан ишланган ушбу филм 1972 йили бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари пайтида 11 нафар исроил спортчисининг фаластинлик жанггарилар томонидан гаровга олингани ва уларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

"Хайрли тун¸ омад сизга" филмида янгиликлар сухандони Эдвард Мурроунинг 1954 йили АҚШ сенатори Жозеф Маккартига қарши олиб борган ғоявий уруши тасвирланади. Оқ-қора тасмада суратга олинган филмда сенаторнинг гаплари¸ журналист томонидан бошқача талқин қилинади. Киномунаққидларга кўра¸ ушбу филмда бугунги кун журналистикасининг аҳволи шундоққина ҳавола этилган.


Америкадаги ирқий муаммоларни очиқ кўрсатгани учун киномунаққидлари “Тўқнашув” филмига ижобий баҳо берди. Унда озчиликни ташкил этувчи миллатларнинг 11 сентябр воқеаларидан сўнг¸ айрим шахслар томонидан таҳқирланиши кўрсатилади. Масалан, кинода эронлик сотувчи йигитга нисбатан 2001 йилнинг 11 сентябр воқеаларидан кейин бошланган ҳақоратли муносабатлар тасвирланади.

"Букри тоғ" филми қаҳрамонлари икки гомосексуал ковбой¸ бир-бирини севади ва анча вақтгача ушбу муносабатларини уйдагиларидан беркитиб келади. Филм 60-йилларда Америка жамиятидаги гомосексуализмга муносабатни акс эттиради.

"Капоте" филми гомосексуалист ëзувчи Труман Капоте ҳақидадир. Филмда 1954 йили Канзас штатида яшовчи бир оила тўрт нафар аъзосининг қуролланган икки шахс томонидан ўлдириб кетилганини Капоте “Совуқ қонда” деб номланган китобида тасвирлашга ҳаракат қилгани акс эттирилади.

Кузатувчилар фикрича¸ “Капоте” ва "Букри тоғ" филмларида бош ролларни ўйнаган Филлип Сеймор ва Хит Леджер йилнинг энг яхши актëри учун рақобатлашади.

"Асосий ролда ўйнаган энг яхши актëр мукофотига номзодлар: Филип Хофман “Капоте” филмида¸ Терренс Ховард “Тиқилинч ва оқим” филмида ¸ Хит Леджер “Букри тоғ” филмида ¸ Якин Феникс “ Чизилган чизиқ бўйича юрмоқ” ҳамда Дэвид Стратерн "Хайрли тун¸ омад сизга" филмида".
XS
SM
MD
LG