Линклар

Немис солдатлари Ўзбекистондан кетадими?

  • Абдулла Искандар

Куни кеча Қирғизистон ҳукумати АҚШ ҳарбийлари томонидан фойдаланилаëтган Манас аэропорти учун ижара ҳақлари оширилишини билдирган эди. Германияда чоп қилинадиган “Шпигел” журналига кўра, расмий Тошкент ҳам немис ҳарбийлари учун Термездаги аэропорт ижараси учун янги шартларни илгари сурган.

"Расмий Тошкент Германия билан Термез аэропортини ижарага бериш шартномасини тўхтатиши мумкин."

Бу маълумот Германияда чоп қилинадиган “Шпигел” журнали эълон қилган мақолада келтирилади.

Немислар учун аччиқ мужда, деб номланган редакцион мақолага кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кутилмаганда Термиздаги ҳарбий базадан немисларнинг кавушини тўғирлаб қўйиш ҳақида билдирган. Расмий Тошкентга кўра, Германия йил бошидан бери ноқонуний тарзда 400 дан ортиқ АҚШ¸ Венгрия ва Дания ҳарбийларини Термиз орқали Афғонистонга ўтказиб қўйган.

Ҳонободдаги ҳарбий базадан АҚШ аскарлари олиб чиқиб кетилганидан кейин Афғонистонга Ўзбекистон орқали ғарб ҳарбий ҳизматчиларини олиб кириш деярли мумкин бўлмай қолган эди.

Тошкентдаги халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисоди университети профессори Раҳмон Фармоновга кўра, ҳарбий базаларнинг минтақани тарк қилиши шартномарга кўра амалга оширилмоқда.

"2005 йил оҳирига келиб ҳарбий базалар ўз вазифаларини бажариб бўлди. Битимга кўра улар кетиши мумкин"

“Шпигел” журналида чоп қилинган мақолага кўра, расмий Тошкент нафақат немис ҳарбийларини Термиз аэропотидан чиқиб кетишларини балки амалга оширилиши қийин бўлган бошқа талабларни илгари сурган. Немис ҳарбийларидан Термиз шаҳрида умумий нарҳи 20 миллион бўлган меҳмонхона¸ саломатлик маркази ва касалхона қуриб берилиши талаб қилинган.

Тошкентдаги Халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисоди университети профессори Раҳмон Фармонов бу талаблар ўринли эканини айтади.

“Шпигел” журналига кўра, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошириб бўлмайдиган талабларни қўймоқда. Шундоқ ҳам Термиздаги ҳарбий база немислар ҳисобидан 12 милион евро сарфланиб модернизация қилинди. Термиз ҳарбий ҳаво базасидаги 300 нафар немис солдати истиқомат қилаëтгани учун ойига 240 минг евро тўланмоқда. Бундан ташқари ҳар битта учқич қўнгани учун 600 евродан тўланмоқда.

Шпигел журналида айтилишича яқин орада Германия делегатцияси Ўзбекистонга савдолашиш учун боради. Немисларнинг Термиздаги аэропортдан қувилиши эҳтимоли ҳақида Россиянинг “Труд” газетаси ҳам ëзган.

Германия ташқи ишлар вазирлигининг Кавказ ва МО бўлими мулозими “Шпигел” журналида келтирилган фикрларнинг ҳақиқатдан узоқ эканлигини биз билан суҳбатда билдирди. Мулозимга кўра, Германия ва Ўзбекистоннинг ҳарбий алоқалари мустаҳкам ва истиқболи порлоқ.

Берлинда чоп этиладиган “БЕЦЕТ” газетаси таҳлилчиси Барбара Ортел ҳам немис ҳарбийларининг ҳали бери Ўзбекистондан қайтмаслигини айтади.

Профессор Фармоновга кўра, Ўзбекистон Германия учун эшикларни ëпмоқчи эмас.

"Германия сиëсати АҚШ сиëсатидан фарқ қилади. Менимча икки давлат муносабатларининг истиқболи порлоқ"

Баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги ҳарбий базаларга Россия ҳарбийлари жойлаштирилиши мумкин. Тошкентдаги Халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисоди университети профессори Фармон Раҳмонов бундай истиқболнинг номақбул эканини айтади.
XS
SM
MD
LG