Линклар

Ливан пойтахти Байрутда ўтказилган намойиш иштирокчилари Европа газеталарида Муҳаммад Пайғамбар (САВ) тасвирланган карикатуралар чоп этилганига норозилик ўлароқ, Дания элчихонаси жойлашган бинони ёқиб юборишди.


Ливан хавфсизлик кучалри намойишчилар бинога яқинлашишининг олдини олиш мақсадида ҳавога ўқ узиб, намойишчиларга қарата юқори босимда сув сепди.
Намойишчилар полицияга қарата тошлар отиб, бир нечта машинага ўт қўйди ҳамда Байрутнинг насронийлар яшайдиган ҳудудлардан тўс-тўполон билан ўтиб кетди. Намойишда камида 18 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Шанба куни Сурия пойтахти Дамашқда ўтказилган норозилик намойишларида Дания ва Норвегия элчихоналарига ўт қўйилган эди.
Суриянинг олий руҳонийси Муфтий Шайх Аҳмад Бадруддин Ҳассун зўравонликлар хусусида афсус билдирди.
Айни пайтда Европа етакчилари мусулмон дунёсида рўй бераётган зўравонликларни қоралади.
Германиянинг Дрезден шаҳрида Германия, Финляндия, Италия, Латвия, Австрия, Португалия ва Венгрия президентларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда сўз олган Германия президенти Ҳорст Коҳлер сўз эркинлиги демократик жамиятнинг муҳим жиҳати эканини таъкидлаш билан биргаликда, бу сўз эркинлиги масъулиятсизликсиз ишлатилмаслигидан огоҳлантирди.
Германия расмийси, ўзгаларнинг диний қарашларини ҳурмат қилиш ҳам демократик жамиятнинг муҳим жиҳати эканини эслатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG