Линклар

Ядровий дастур бўйича сўзлашувлардаги Эрон бош музокарачиси Али Ларижоний¸ расмий Теҳрон Халқаро атом энергияси агентлигини уранни тўйинтириш устидаги ишларни давом эттиражагидан расман хабардор қилганини айтди.


4 феврал куни агентлик бошқарув кенгаши Эрон ядровий дастурини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бугун Эрон парламентининг фавқулодда мажлисида ана шу қарор муҳокама қилинди. Ëпиқ эшиклар ортида ўтган парламент муҳокамаларидан сўнг Ларижоний¸ Эрон ҳукумати ҳали ҳам Россия таклифига қизиқиш билан қараëтгани¸ аммо БМТ назоратчиларининг тўсатдан ўз ядровий объектларига киришига рухсат бермаслигини билдирди. Москва уранни тўйинтириш ишларининг ўз ҳудудларида амалга оширилишини таклиф этган эди.
Ҳукумат матбуот котиби Ғуломҳусейн Илҳом эса¸ Атом энергияси бўйича агентлик назоратига фақат мавжуд қонун ва келишувлар доирасида рухсат этилишини билдирди.
“Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий технологиядан фойдаланиш мақсади аниқ ва бу тинч фаолиятга қаратилган. Президент Аҳмадинежад баëнотлари ва Эрон атом энергияси ташкилотига берган буйруқлари Эроннинг ядровий қуролларни тарқатмаслик келишуви доирасидаги ҳаракатларга қўшилишини ойдинлаштиради. Биз бу келишувдан чиқиш ниятидан йироқмиз”¸ - деди ҳукумат матбуот котиби.
XS
SM
MD
LG