Линклар

Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган суратларга қарши мусулмон дунëси бўйлаб бораëтган норозиликлар бугун ҳам давом этди.


Афғонистоннинг Лағман вилоятида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди ва оқибатда бир намойишчи полиция отган ўқдан нобуд бўлди.
Пойтахт Кобулда эса¸ норозилар Дания¸ Британия ва Франция¸ шунингдек БМТ бош идорасини тошбўрон қилдилар.
Ироқнинг Кут шаҳридаги намойишчилар¸ карикатураларни босган газеталар мансуб Европа давлатлари билан дипломатик ва иқтисодий алоқаларни кескинлаштиришни талаб қилдилар.
“Эй¸Оллоҳнинг расули¸ сенинг хизматингдаман”¸ - деб ҳайқиришди намойишчилар.
Эрондаги намойишчилар эса¸ Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Австрия элчихонасини қуршовга олиб¸ унга тош ва қўлбола бомбалар билан ҳужум қилишди.
Индонезиянинг Сурабая шаҳрида полиция намойишчиларнинг Дания элчихонасини вайрон қилишига йўл қўймади.
Жаҳон мусулмонларини жунбушга солаëтган пайғамбар карикатуралари илк бор Даниядаги “Йилландс Постен” газетасида чоп этилди ва кўп ўтмай аксар Европа нашларини уларни кўчириб босди.
XS
SM
MD
LG