Линклар

logo-print

Тожикистон ички ишлар вазири Ҳумдин Шарипов ва АҚШ нинг Тожикистондаги элчиси бугун одам савдоси ҳолларини текширувчи махсус марказни очдилар.


Марказ АҚШ маблағи ҳисобига иш бошлади.
Душанбедаги Америка элчихонаси тарқатган баëнотда айтилишича¸ Ички ишлар вазирлигига қарашли ушбу марказ энг янги компютер технологияси билан таъминланган. Шунингдек¸ 250 минг долларлик лойиҳа доирасида элчихона мазкур марказга 12 та транспорт воситаси ҳам совға қилган.
АҚШ элчиси Ричард Ҳоагленд Тожикистон ҳукуматининг одам савдосига қарши кураш уринишларини юқори баҳолади.
“Кейинги икки йил давомида¸ Тожикистон одам савдоси муаммосига қарши жуда кўп иш қилди. Одам савдосига қарши қонун қабул қилинди¸ бу жиноятга қарши курашувчи махсус полиция гуруҳлари ташкил этилди¸ шунингдек турли идоралар фаолиятини мувофиқлаштирувчи юқори даражали махсус кўмита тузилди”¸ - деди АҚШ элчиси.
Тахминларга кўра¸ ҳар йили юзлаб тожикистонликлар жиноий тўдаларнинг савдо объектига айланмоқда. Аксари 24 ëшга етмаган бу қурбонлар қўшни давлатлар¸ қолаверса Россия¸ Туркия ва Форс кўрфазига олиб келиниб¸ турли ишлар¸ хусусан фоҳишаликка мажбурланмоқда.
XS
SM
MD
LG