Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:54

Ирқчилар гуруҳи устидан суд жараёни бошланди


Басира Новосибирск вилоятидаги Берск шахар суди яқин кунлар ичида ирқчилар гурухи – скинхедлар устидан очилган жиноий ишни кўриб чиқади. Бу гуруҳ аъзолари Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига хужум қилганликда айбланмоқда.

Россия суд амалиётида илк бор ирқчилар гуруҳи суд қилинадиган бўлди. Гуруҳ аъзолари миллий адоват қўзғатишда, экстремистик ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

Россия федерацияси жиноий кодексининг 2821 моддаси 2 қисми шу пайтгача хеч қачон қўлланилмаган.

Бердск шаҳрининг 4 нафар фуқароси устидан бошланажак суд илк бор ирқчилар харакатининг мавжудлигини ва бу экстремистик йуналиш эканлигини тан олишдир.

2005 йилнинг 30 сентябрида Бердск касалхонасига тротуар плиткаларини ясовчи цехдан икки нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинади. Улардан бирининг бош суяги сингани, иккинчисининг эса жағи сингани кайд этилади.

Бердск ички ишлар бўлимига берган кўрсатмасида ўзбекистонлик икки фуқаро цехга бирданига бир неча нафар йигит кириб, уларни занжирлар билан урганини айтишган.

23 октябрь куни эса икки нафар Тожикистон фуқароси пичоқланган холда топилади.

Хозирда Бердск скинхедлари томонидан жабр кўрганлар 6 нафарни ташкил этади. Бироқ хукук тартибот органлари бу ирқчилар гуруҳидан жабр кўрганлар 6 нафардан кўп бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Яна бир ирқчилар гуруҳи устидан суд иши январь ойининг охирида Новосибирск шахрида бошланган эди . Новосибирск вилояти прокурори Василий Мусаткин 8 нафар новосибирсклик скинхеднинг айби исботланганини айтди. Давлат айбловчиси судланувчиларни 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни талаб қилмоқда .

”Улар бир нечта босқинчилик хужумларини қилишган. Хужум қилганлар 9 киши бўлган”, - деди Василий Мусаткин.

2002 йилда Новосибирск шахрида мазкур иркчилар гуруҳи қўлга олинган эди. Бу гуруҳ марказий осиёлик мардикорларга хужумлар қилишда айбланмоқда.

Новосибирскдаги иркчилар гурухининг биринчи гуруҳи устидан суд Новосибирск вилоят судида бўлиб утмоқда. Иккинчи - Бердск ирқчилари гуруҳи устидан суд эса Бердск шахар судида бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG