Линклар

Эрон расмий делегацияси ядровий масалани мухокама этиш учун 20 феврал куни Россияга боради.


Бўлажак музокараларда Эрон ядровий рекакторлари учун уранни Россияда бойитиш борасидаги Москва таклифи мухокама этилиши кутилмоқда. Дунё ҳамжамияти Эроннинг ядровий дастури атом қуроли яратишга қаратилган, деган шубҳада. Агар Теҳрон ядровий тадқиқотларни тўхтатмаса масала Хавфсизлик Кенгашига оширилиши ва санкциялар жорий этилиши мумкин.
Бугун Европа Парламентида сўзга чиққан Франция Адлия вазири Франко Фраттини Теҳрон уранни бойитишни Россияда амалга ошириш борасида айтилган Москва таклифини қабул қилиши керак, деб айтди.
"Агар Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиб, Россия таклифига кўнса, масалани Хавфсизлик Кенгашига оширишга хожат қолмайди", - деди Франко Фраттини.
Сешанба куни Теҳрон ўз худудида уранни бойитиш ишларини қайта бошлагани ҳақда билдирган эди. Келаси ой Атом энергияси бўйича халқаро агентлигининг Эрон борасидаги хулосасидан сўнг Хавфсизлик Кенгаши бу давлатга қарши чораларни мухокама қилишга киришиши керак.
XS
SM
MD
LG