Линклар

Эроннинг ветеринария хизмати бошлиғи Ҳусайн Ҳассаний мамлакат шимолида жойлашган Ғилон вилоятида 135та оқ қуш ўлик ҳолда топилгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.


Лаборатория текширув натижалари оқ қушлар парранда гриппининг одам ҳаёти учун ўта хавфли H5N1 вирусидан ўлганини кўрсатган.
Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида ҳам қушлар айни касаллика чалингани хабар қилинди. Штатнинг Қишлоқ хўжалик соҳаси мутасаддиси Анис Аҳмедга кўра, сўнгги бир неча кун ичида тахминан 50 минг қуш парранда гриппидан ўлган.
Айни пайтда, Индонезияда яна бир одам парранда гриппидан нобуд бўлгани билдирилди. Бу билан Индонезияда парранда гриппидан ўлганлар сони ўн тўққизга етди. Нобуд бўлган одам Жакарта бозорида парранда савдоси билан шуғулланган.
XS
SM
MD
LG