Линклар

logo-print

Покистон ҳукумати Муҳаммад Пайғамбарни (салаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳажв қилувчи сурат Европа давлатлари матбуотида босилганига қарши ўтказилиши режалаштирилган норозилик намойишини таъқиқлади.


Сўнгги кунларда Покистонда ўтказилган ана шундай норозиликларда камида беш одам нобуд бўлган эди.
Мусулмонлар пайғамбарини хажв қилувчи сурат туширилган майка кийиб юрган Италия ҳукумати вазири шанба куни истеъфога чиқди.
Италия Ислоҳотлар вазири Роберто Калдеролининг бу хатти-ҳаракати жума куни Ливиянинг Бенгази шаҳридаги Италия консулхонаси олдида исёнга сабаб бўлди. Ливия полицияси ва намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувда 11 одам нобуд бўлди.
Шанба куни Триполи ҳукумати Ички ишлар вазири Наср ал-Муборак ишдан олингани ва воқеа юзасидан текширув ўтказилаётганини билдирди.
Шунингдек, шанба куни Манила, Лондан, Германиянинг Дюсбург, Нигерия шимолидаги Майдигуру шаҳарларида ҳам минглаб мусулмон тинч намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG