Линклар

logo-print

Фаластин янги парламенти аъзолари қасамёдга келтирилди.


Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос “Ҳамас” гуруҳига ҳукумат тузиш вазифасини топширди. “Ҳамас” гуруҳи аъзолари Фаластин парламентидаги 132 ўриннинг 74тасини эгаллаган.
Фаластин раҳбари барча сиёсий гуруҳлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилишини айтиб, янги ҳукуматга шарт қўйди: “Янги ҳукумат музокаралар орқали Ослода эришилган каби узоқ муддатли тинчликни таъминлаш йўлларини топиши керак” – деди Фаластин раҳбари.
Президент Аббос “Ҳамас”ни Исроил билан эришилган шартномаларни тан олишга чақирди. Бироқ “Ҳамас” Исроил билан тинчлик музокаралари олиб боришни рад этди.
XS
SM
MD
LG