Линклар

Рио Де Жанейродаги Копакабана пляжида машҳур Роллинг Стоунз рок гуруҳининг бепул концертига бир миллионга яқин одам келди.


Полиция концерт пайтида жидиий муаммолар бўлмаганини хабар қилмоқда.
Роллинг Стоунзнинг шанба куни кечқурун икки соат давом этган концерти шу пайтгача қўйилган энг йирик концерт деб айтилмоқда.
Концертда хавфсизликни таъминлаш ишларига минглаб қуролланган полициячилар жалб этилди. Расмийларга кўра, 300га яқин одамга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Концертни ташкил этиш учун сарфланган 4 миллион АҚШ доллари харажатларини Рио Де Жанейро маъмурияти ва иккита ширкат қоплади.
XS
SM
MD
LG