Линклар

Бугун Ироқда полиция генерали ва унинг икки қўриқчиси йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида ўлдирилди.


Воқеа Киркук шаҳри яқинида содир бўлди. Генерал Халаф ал-Убайдий шаҳар полицияси операцияларига раҳбарлик қилган.
Фаллужада эса, йўл четидаги бомба портлаши оқибатида икки полициячи жароҳатланди.
Ироқ нефт саноати вазирлиги матбуот вакили Осим Жиҳод 2005 йилда жанггарилар нефт инфратузилмаларига қилган ҳужумлари оқибатида мамлакат 6 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрганини маълум қилди.
Унга кўра, 2005 йилда жанггарилар нефтни қазиб олиш қурилмалари ва қувурларга 180дан ортиқ ҳужум уюштирган. Бундан ташқари бу соҳада ишловчи 47 ходим ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG