Линклар

logo-print

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Моттакий расмий Теҳрон уранни бойитиш ишлари бўйича Россиянинг таклифини, муайан талабалар бажарилган тақдирда, ўзи учун ҳар томонлама мос таклиф сифатида кўриб чиқиши мумкинлигини билдирди.


Моттакий Эрон ўзининг ядровий дастури хусусида халқаро ҳамжамият билан мавжуд мунозарада олдиндан қўйилган шартларни қабул қилмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Теҳрон расмийси бу баёнотни Москвадаги музокаралар бошланишидан бир кун олдин берди. Бу музокараларда Эрон уранини Россия ҳудудида бойитиш режалари кўриб чиқилади.
Москвадаги музокаралар Эрон мааласини БМТ Хавфсизлик кенгашига оширишнинг олдини олишда сўнгги чора сифатида кўрилмоқда.
Эртага эса Моттакийнинг Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG