Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқда демократия ғояларини зўр бериб илгари суриши, аксинча Исломий ҳаракатларнинг зафарларига сабаб бўлмоқда, деган баёнот билан чиқди.


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида “Американинг демократия шиори” Фаластин ҳудудлари, Эрон, Ироқ ва Ливанда аксил самара бермоқда, деди.
Фаластиндаги парламент сайловларида Ҳамас гуруҳи кўпчилик овозни олганини, эслаб ўтди Аҳмадийнажод.
Эрон етакчиси шунингдек, унинг таъбири билан айтганда “Сионизм ҳақидаги кўринмас ва тугамас афсонанинг” мағлубиятга учраши муқаррар эканини башорат қилди.
Аҳмадийнажод бу сзўзларни АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райснинг Яқин Шарққа сафари бошланишидан олдин айтди. Райс ўз сафари давомида минтақада демократия ғояларини тарғиб этиши ва Вашингтон нуқтаи назарида Эроннинг аксил барқарорлик сиёсатига қарши кураш ғояларини илгари суриши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG