Линклар

Исроил ҳукумати Фаластинга нисбатан янги, Ҳамас жанггари гуруҳини заифлаштиришга қаратилган чеклов чораларини жорий этишини билдирди.


Мазкур қарор 25 январдаги сайловарда ғалаба қозонган Ҳамаснинг Фаластин парламентини ўз назоратига олганидан бир кун ўтиб қабул қилинди.
Исроил матбуотида айтилишича, бу қарор Фалстинга ҳар ойда бериладиган ўн миллионлаб АҚШ доллари миқдоридаги тўловларнинг тўхтатилишига олиб келади. Исроил Фаластин маъмурияти номидан олинадиган божҳона солиқларини ҳар ой фаластинга тўлаб келаётган эди.
Исроил ҳукумати шунингдек халқаро ҳамжамиятини Фаластинга бериладиган молиявий кўмакни тўхтатишга чақирди.
Ҳамас гуруҳи бугун расман Исмоил Ҳонияни бош вазир лавозимига номзод этиб кўрсатди.
Ғазолик ҳуқуқшунос Ҳония Ҳамас етакчилари орасида прагматик қарашлдардаги сиёсатчи сифатида танилган.
Исроил бош вазири вазифасини бажараётган Эҳуд Олмерт Ҳамас етакчилигидаги ҳукумат билан алоқа қилишни рад этиб, Фаластин ҳукумати “террочи ташкилотга” айланмоқда, деди.
XS
SM
MD
LG