Линклар

Британия Ташқи ишлар вазири Жек Стро кутилмаган ташриф билан Ироққа сафар қилмоқда.


Бугун Бағдодда қилган чиқишида жаноб Стро ироқлик ўспиринларнинг британ аскарлари томонидан калтакланиши атрофидаги жанжалга ҳам тўхталиб ўтди.
"Далиллар мавжуд ва уларни Британия ҳарбий полицияси ўрганмоқда. Улар ўз ишида пухта ва холисдирлар", - деди Жек Стро. Ироқлик ўспиринларнинг британ аскарлари томонидан калтакланиши акс этган видеотасвирлар 12 феврал куни намоиш этилган ва шундан сўнг уч нафар ҳарбий дархол хибсга олинган эди. Айни пайтда Ироқ раҳбарияти Британия кучлари мамлакатда қолиши кераклигини айтмоқда. Бугун Жек Стро билан музокаралардан сўнг Ироқ президенти Жалал Талабони маҳаллий кучлар мамлакатда тартиб сақлашнинг уддасидан чиқа олмаслиги боис Британия кучлари Ироқда қолиши кераклигини таъкидлади. Айни пайтда бугун Бағдодда мамлакат миграция вазири Сухайло Абд Жафаар машинада кетаётган пайтда портлашга дуч келиб, яраланган. Ироқ пойтахти жанубида эса Америка ҳарбий казармаси яиқнидаги аҳоли яшаш пукти ракета ҳужумига учраган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, бир қанча одам жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG