Линклар

logo-print

20 феврал куни Германия парламент делегацияси Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари билан учрашиш учун Тошкентга келди.

  • Фаррух Юсуфий

Расмий Тошкент тарқатган баёнотда айтилишича, немис депутатлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари борасида музокаралар олиб борган.

Парламентлараро муносабатларни ривожлантириш борасида бўлиб ўтган музокараларда халқаро террорчиликка қарши кураш, уюшган жиноятчилик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби масалар муҳокама этилди, дейилади расмий хабарда. Бироқ баъзи кузатувчилар, немис депутатларининг Тошкентга сафаридан кўзланган асосий мақсад Ўзбекстон жанубидаги Термиз ҳарбий базасини сақлаб қолишдан иборат деган фикрларни айтмоқда. Шу ойнинг бошида Германия қўшинларининг Термиз ҳарбий базасидан ҳайдалиши мумкинлигига оид хабарлар пайдо бўлган эди. Хусусан бу ҳақда Германияда чоп этиладиган “Шпигел” журнали ёзган эди. Ўшанда “Шпигел” Германия расмийлари яқин кунларда Тошакнтга бу масалада савдолашиш учун боришини башорат қилган эди.

Германия ташқи муносабаталр кенгашининг Россия ва МДҲ давлатлари билан алоқа қилиш бўлими раҳбари Александар Раҳр ҳам, ушбу ташрифдан мақсад яқин келажакда Европа Иттифоқи президентлиги мақомини оладиган Германиянинг Марказий Осиё жумладан, Ўзбекистон билан келажак муносабатларни ривожлантириш имкониятларини ўрганишдан иборат, дейди.

“2007 йилда Европа Иттифоқи президентлиги мақоми Германияга ўтади. Берлиннинг кун тартибида турган сиёсий вазифалардан бири эса Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўлади дейишга асослар бор. Бу дегани Германия иттифоққа кирувчи бошқа мамалкатларни Марказий Осиёга демократик ўзгаришлар, иқтисодий ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари каби йўналишларда кўпроқ эътибор қаратишга кўндиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун яқин келажакда, нафақат Германия парламенти, балки ҳукумат вакилларииннг, Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга бу борадаги имкониятларни ўрганиш учун тез-тез бориб туришларини кутиш мумкин.”

Германия ташқи муносабатлар кенгаши вакили Раҳр немис депупталари ўзбек ҳамкасблари билан учрашувда бошқа масалалар қаторида ҳарбий масалаларни ҳам муҳокама қилган бўлишини эҳтимолда соқит қилмайди. Лекин Термиз базаси тақдирининг бу учрашу марказида бўлгани эҳтимолдан йироқ дейди.

“Менимча Германия Тошкент қўлидаги НАТО ичида низо чиқариш воситасига айлиншни истамайди. Шунигн учун Германия НАТОнинг Ўзбекистонга нисбатан тутган позициясига содиқ қолади. НАТОнинг еткачи давлтаи бўлган Америкаликлар Ўзбекистондан ҳайдалаётган экан, Германиядан ҳам минтақани тарк этиш талаб этилиши табиий. Германия НАТОдан ажралиб минтақада ёлғиз ўзи қолишни истамайди, албатта”, - дейди Александр Раҳр.

“Шпигел” журналида шу ойнинг бошида чоп этилган мақолада, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳеч кутилмаганда, Термиздаги ҳарбий базадан немисларнинг ковушини тўғирлаб қўйиш ҳақида ёзган эди. Расмий Тошкентга кўра, Термиздаги Германия қўшинлари йилнинг бошидан бери қонунга зид равишда, Америка, Венгрия ва бошқа давлатларнинг 400дан ортиқ аскарларини Термиздаги базадан Афғонистонга ўтказиб қўйган. Яқин орада Германия делегацияси Ўзбекистонга бу борада савдолашиш учун боради, деб ёзган эди “Шпигел”.

Россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фельгенҳаур Германия парламент делегациясининг айнан ҳозир, расмий Тошкент Термиздаги ҳарбий базасидан фойдаланиш учун янги талабларни илгари сураётганида, Ўзбекистонга ташриф буюргани бежиз эмаслигини таъкидлаб, немисларнинг бу музокаралардан нимага эришишини башорат қилиш қийин дейди.

“Ўзбекистон билан музокаралар лотереяга ўхшаш ҳолатдир. Ўзбекистонда авторитар режим, аниқроғи диктатура ҳукмрондир. Диктаторлардан эса нима кутишни билмайсиз, чунки ҳамма нарсани бир киши ҳал қилади. Германиянинг Термиздаги база учун Ўзбекистон талабларига рози бўлиши амри маҳол. Чунки бу фақатгина таъминот базасидир. Бир томондан, бу таъминот базасидан ҳам мосуво бўлиш Германия учун сезиларли йўқотиш бўлади. Чунки немислар Афғонистондаги операциялар учун таъминотни қуруқликдан ташкил этиш бўйича Россия ва бошқа мамалкатлар билан зўрға келишиб олган эди. Термиз эса ушбу транзитнинг бир бўғини эди. Таъминот нуқтаи назаридан бу жуда жиддий йўқотиш бўлади. Бошқа томондан эса, немислар Каримов режимига сиёсий масалаларда ён боса олмайди.”

“Шпигел” журналида эълон қилинган “Немислар учун аччиқ мужда” мақоласида Ўзбекистон ҳукумати Германия ҳукуматидан Термиз базасидан фойдаланиш эвазига бошқа талаблар қатори, Термиз шаҳрида умумий нархи 20 миллион еврога тенг меҳмонхона, касалхона ва бошқа иншоотларни қуриб беришни талаб қилгани ёзилади.

Россиялик ҳарбий таҳлилчи Фельгенҳауэр Тошкентнинг бу талаблари бермас қизнинг қалини оғир қабилидаги немисларнинг ковушини тўғирлаб қўйиш учун бир баҳона, дейди.

“Ҳудди Хонободдаги Америка базаси сингари немислар базасини ёпиш учун баҳоналар қидириляпти. Бу таъминот базаси қанчалик муҳим бўлмасин, Германия давлат бюджетидан Ўзбекистоннинг бунақа талабларни бажариш учун маблағ ажратмаслигини Тошкентда жуда яхши тушунишади. Бу кулгили талаблардан кўриниб турибдики, Каримов базани ёпишни истаса ҳар қандай баҳона билан уни ёпади. Ҳозирча Каримов базани ёпишга узил-кесил қарор қилдими йўқми маълум эмас. Агар қарор қилган бўлса, ёпади”, - дейди россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фельгенҳауэр.
XS
SM
MD
LG