Линклар

logo-print

Қозоғистон миллий ҳавфсизлик қумитасининг раҳбари итеъфога чиқарилди.


Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон миллий хавфсизлик қумитаси раиси Нортой Дудбоевнинг истеъфога кетиш аризасини қабул қилди. Қозоғистон миллий хавфсизлик қумитасининг бир неча мулозими таниқли мухолифат етакчисининг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинганидан сўнг Дудбоев ўзининг итеъфога чиқиш истагини билдирди.
Қозоғистон президент маъмуриятидан маълум қилишларича, Назарбоев бугун Дудбоев билан учрашди ва унинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қабул қилди.

Дудбоев журналистлар билан учрашувда ўзининг Қозоғистон махсус хизматини бошқаришга маънавий ҳақи қолмаганини айтди.

21 феврал куни Қозоғистон миллий хавфсизлик қумитаси, мухолифат раҳбари Алтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон этилиб 5 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳибсга олинганини маълум қилди.
Президент Назарбоев 21 феврал куни кечқурун журналистлар билан суҳбати давомида Серсинбаевнинг ўлими учун жавобгарлар албатта жазоланишини айтди.
XS
SM
MD
LG