Линклар

logo-print

Ироқдаги портлаш шиа мусулмонларининг муқаддас қадамжоси тилла гумбазини вайрон қилди.


22 феврал куни Самарра шаҳрида содир бўлган кучли портлаш Ироқдаги шиалар учун энг азиз саналган мақбара гумбазини вайрон қилди. Мусулмонлар норозилик билдириб кўчаларга чиқди.
Самаррадаги ушбу қадамжода насаби пайғамбар Муҳаммад (САВ)га етадиган шиаларнинг энг азиз имомлари дафн этилган.
Ироқ ҳукуматининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муваффақ Ал-Бураига кўра, қуролланган одамлар қадамжо ичкарисига кириб, қўриқчиларни гаровга олишган ва мақбарага портловчи моддаларни ўрнатиб, қочиб кетишган.
Портлашдан кейин АҚШ ва Ироқ қуролли кучлари бинони ўраб олди. Мақбара ёнига минглаб мусулмонлар йиғилди ва портлаш ортида турганларни жазолашни талаб қилди.
Ҳозирда портлашга алоқадорликда гумон қилинган камида 10 киши қўлга олинди.
Ироқдаги шиаларнинг раҳнамоси Оятулло Али Ал-Систоний шиаларни суннийлар масжидларига ҳужум қилмасликка чақирди.
Ироқ бош вазири Иброҳим Ал-Жаъфарий ушбу воқеа сабаб уч кун мотам эълон қилди.
АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Ҳалилзод мақбаранинг вайрон этилиши борасида расмий Вашингтон мавқеини билдирди:
Залмай Ҳалилзод: “Бу инсониятга қарши қилинган жиноятдир. Қадамжо қайта тикланиши керак. Америка бу ишларга ёрдам беради”.
XS
SM
MD
LG