Линклар

logo-print

Бугун Англия шарқидаги Кент шаҳрида Британия тарихидаги энг катта банк қароқчилиги рўй берди.


Қуролланган тўданинг шаҳар банкидан 58 миллион еврони ўғирлаб кетгани тахмин этилмоқда.
Шаҳар полицияси изқувари Пол Гладстоун мухбирларга қароқчилик тафсилотларини ҳикоя қилиб берди.
"Банк бошқарувчиси машинада хавфсизлик омборига олиб келинган. Оқ рангли юк машинаси ҳам айни пайтда омборга келган. Қуролланган камида олти киши навбатчилик қилаëтган банк хизматчилари қўл-оëғини бойлаб¸ омбордаги пулларни юк машинасига ортган. Улар тунги соат 2.15 да банкни тарк этган¸ хизматчилар эса қароқчилик ҳақида бир соат ўтиб хабар беришди"¸ - дейди изқувар Гладстоун.
Ўғирланган пулларнинг Англия банкига қарашли экани¸ омбор хавфсизлиги учун маъсулият эса Швециянинг Секюритас АБ ширкати зиммасида экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG