Линклар

Таниқли мухолифатчи Алтинбек Сарсенбаев ўлимига алоқадорлик айби билан¸ Қозоғистон Сенати маъмурияти раҳбари қамоққа олинди.


Алматидан олинган хабарларга кўра¸ 22 феврал куни кечқурун Қозоғистон Сенати маъмурияти раҳбари Ержан Утенбаев мухолифат етакчиларидан бири Алтинбек Сарсенбаев ўлимига алоқадорликда гумон этилиб қўлга олинган. Утенбаев¸ Сарсенбаев ва унинг икки шеригини ўлдириш ҳақида буюртма берган асосий шахс дея гумон қилинмоқда. Кеча мазкур қотиллик юзасидан бораëтган жанжал оқибатида мамлакат миллий хавфсизлик комитети раиси Нартай Дутбаев истеъфога чиққан эди.
Қозоқ мухолифатчилари Утенбаевнинг қотилликни уюштирганликда айбланаëтгани муносабати билан Сенат раиси¸ Қозоғистон миллий хавфсизлик комитетининг собиқ раиси Нартай Абикаевнинг истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда.
Негиз Ақ жўл партияси раисдоши Алтинбек Сарсенбаев¸ ҳайдовчиси ва тан қўриқчиси жасадлари 13 феврал куни Алмати ташқарисидан топилган эди. Мухолифат қотилликнинг сиëсий сабабларга кўра амалга оширилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG