Линклар

Ироқда мазҳабий асосдаги зўравонликлар кучайиб бормоқда.


Ироқ полицияси хабарига кўра¸ бугун Бақуба шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида камида 12 одам нобуд бўлган¸ 20 дан ошиғи яраланган. Қурбонларнинг саккизтаси аскарлардир.
Чоршанба куни Ироқ бўйлаб амалга оширилган бир неча зўравонликлар оқибатида эса¸ расмий маълумотга кўра¸ камида 54 одам нобуд бўлган. Самаррадаги шиалар муқаддас масжидига қилинган ҳужум ¸ Ироқда сунний ва шиаларнинг бир-бирига қарши зўравонликларига туртки бўлди.
Ана шу зўравонликларга норозилик тариқасида¸ Ироқ суннийлари блоки янги ҳукумат тузишга қаратилган музокараларни тўхтатди.
Ироқ президенти Жалол Талабоний томонларни ироқликларга қарши бораëтган фитна қаршисида бирлашишга чақирди.
"Маиший¸ мазҳабий келишмовчилик урушга айланар экан¸ ҳўлу қуруқ баравар ëнади. Бугун миллий бирлик асосида бундай уруш оловини ўчириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир"¸ - деди Ироқ президенти Талабоний.
Мазҳаблараро бошланган қуролли тўқнашувларга муносабат билдирган АҚШ президенти Жорж Буш¸ унга туртки бўлган воқеа - шиалар масжидининг вайрон этилишини шайтоний ҳаракат дея баҳолади ҳамда сунний ва шиаларни босиқликка даъват қилди.
XS
SM
MD
LG