Линклар

logo-print

Эрон уранни Россия ҳудудларида тўйинтириш борасидаги Москва таклифи юзасидан муросага тайëрлигини билдирди.


Эрон Россиянинг уранни тўйинтириш ишларини ўз ҳудудларида амалга ошириш таклифини рад этгани йўқ¸ аммо масаланинг айрим жиҳатлари¸ хусусан вақт ва макон борасида музокараларни давом эттириш керак деган фикрда.
Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий 23 феврал куни ана шундай баëнот берди.
"Эронликларнинг тинч мақсад йўлида ядровий технологияга эга бўлиш ҳаққи¸ шунингдек Эронда уранни тўйинтириш устидаги кенг кўламли тадқиқот ишлари бошланган ҳозирги вазиятимизга қарамай¸ биз муросага тайëрмиз"¸ - деди Индонезияда қилган баëнотида Теҳрон дипломатлари раҳбари.
Айни пайтда Россия атом энергияси агентлиги раҳбари Сергей Кириенконинг музокараларни давом эттириш учун бугун Теҳронга келаëтгани хабар қилинди.
Эртага эса Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосарининг ҳам айни шу мақсадда Эрон пойтахтига келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG