Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс бугун кутилмаган сафар билан Ливанга келди.


Ниҳоятда кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида Райс Ливан парламентидаги Сурияга қарши руҳдаги депутатлар билан учрашди ва сўзлашувлардан сўнг Дамашқ раҳбариятидан Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлимини тафтиш қилаëтган БМТ комиссияси билан ҳамкорлик қилишни яна бир бор талаб қилди.
Айни пайтда Райс Эрон масаласига ҳам тўхталди.
"Эрон ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги битим доирасида халқаро ҳамжамият олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларига содиқ қолиши шарт. Бу мажбуриятларга кўра Эрон ядровий қуролга эга бўлишга уринмаслиги керак. Эроннинг кейинги ҳатти-ҳаракатлари мақсад ядровий ëнилғи эканига нисбатан ишончга путур еткизди"¸ - деди АҚШ давлат котиби.
XS
SM
MD
LG