Линклар

logo-print

23 февраль куни тонг саҳарда Бауман бозорида том қулаши окибатида ўнлаб фукаро жарохат олди.


Басира http://gdb.rferl.org/DC2D0A79-284E-4096-AFC0-EC10DB1C5162_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/DC2D0A79-284E-4096-AFC0-EC10DB1C5162_mw800_mh600.jpg Воқеа жойига етиб келган Москва шаҳар ҳокими Юрий Лужков том қулашининг террорга мутлақ алоқаси йўқлигини таъкидлади ва фожеага қурилганига анча бўлган бозор томининг қор оғирлигини кўтара олмагани сабаб бўлганини айтди.

“Тирик қолганлар ҳикоясига кўра¸ аввалига қарсиллаган овоз эшитилган ва шундан сўнг том қулай бошлаган. Афтидан¸ том қор оғирлигини кўтара олмай қолган. Ҳар қалай том қурилиши анча эски”, - деди Москва мэри Юрий Лужков .
Фожеа сабабларини ўрганишга киришган Москва шаҳар ёнғин ҳавфсизлигини назорат қилиш буйича давлат бош инспектори Виктор Климкинга кура, Темир бетон коплама бутунлай пастга кулаган.
“Том бутунасига тушган, яъни булиниб кетмаган. Том билан девор ҳам қулаган ва мана шу девор ва қулаган том ўртасида одамлар бор”, - деди Виктор Климкин.
Воқеа юзасидан жиноий текширув бошлаган Москва прокуратураси Бауман бозоридаги том кулаши буйича уч версияни илгари сурмоқда.
“Биринчиси - бозордан фойдаланиш қоидалари бузилган.Иккинчиси мансабдор шахслар томонидан иншоотнинг техник жиҳати бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги. Ва учинчи версия лойиҳалаштиришда йўл қўйилган ноқисликлар”, - деди Москва прокурори Анатолий Зуев.
”Бауман бозори ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган. Мазкур бозор лойиҳасини архитектор Нодар Канчели ишлаган. Унга кўра, ўртадаги айланада антресоль осиглик бўлган. Атрофдаги палаткалар ҳам мана шундай қулашга олиб келган бўлиши мумкин”, - дейди архитектор Нодар Канчели.
Нодар Канчели лойиҳаларидан яна бири Трансвааль аквапарки 2004 йил 14 февралида қулаган эди.Ўшанда 28 фуқаро нобуд бўлган эди. Маълумотларга кўра, бу воқеадан сўнг Москвадаги барча бозорлар текширилган. Шу жумладан, мазкур Бауман (Басман) бозори ҳам.
Воқеа гувоҳларидан бири бозорда улгуржи савдо ҳам амалга оширилишини айтди. “Шу боисдан бозорчилар кечаси билан шу ерда пиёз, кашнич боғлашар эди. Шу ернинг ўзида тунаб ҳам қолишар эди. Ертўлаларда ҳар хил кўкат ўстиришарди. Биз москваликлар орасида бу бозор Ўзбек бозори ҳисобланар эди”. - дейди у.

Томи кулаб тушган бозор атрофидаги ўзбек йигитлари том остида қолиб халок бўлганлар орасида бир ватандошлари ҳам борлигини билдиришди.
“Андижонлик Азизбек деган бола хам халок бўлган.Бозорни озодалигини таъминлаш бўйича ишлар эди”. дейишди улар.
Шунингдек, Бауман бозори атрофида бу ерда ишламага,н аммо мазкур хабарни эшитиб келган ўзбек йигитлари ҳам бор эди.Улар телевизордан эшитиб бу ерга келишганини, мазкур бозорда қариндошлари ишлашини айтишди.
Тушликдан сўнг Бауман бозорида ёнғин пайдо бўлди. Москва ўт ўчирув хизмати ёнғин ўчоғини бартараф этиш билан шуғулланди.
Бауман бозори ётоқхонасида ётиб ишлайдиган ўзбек йигитларининг айтишларича¸ уларни хозирда мазкур ётоқхонага киритишмаяпти. Айни пайтда Бауман Басман) бозоридаги том қулашидан халок бўлган ва жароҳат олган ўзбекларнинг аниқ сони айтилмаяпти. Расмийлар қурбонларга оид маълумотни аниқлаштиришга уринмоқдалар. Жароҳат олган фуқаролар ҳақида Москвадаги 251 14 55 телефони оркали маълумот олса бўлади.
XS
SM
MD
LG