Линклар

logo-print

23 февраль куни Россия пойтахти Москвадаги Бауман бозоридаги фожеада халок бўлганлар сони ортиб бормоқда.


Басира http://gdb.rferl.org/EF2B26EB-5CA8-4D23-A536-3CF4D7B68255_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/EF2B26EB-5CA8-4D23-A536-3CF4D7B68255_mw800_mh600.jpg Бу бозорни «Ўзбеклар бозори» ҳам дейишар эди. Чунки мазкур бозорда улгуржи савдо билан айнан ўзбекистонликлар шуғулланган. Бироқ шу пайтга қадар халок бўлганлар рўйхатида айнан неча нафар ўзбекистонлик борлиги хозирча маълум эмас. Халок бўлганлар ва жароҳат олганлар орасидаги озарбайжонликлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмоқда.

Бозор атрофи тўрт томондан ўраб олинган. Ҳозирда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишни ҳар тарафдан одамлар, воқеа гувоҳлари, шу бозорда тирикчилик қилганлар кузатмоқда. Улар орасида ўзбеклар, тожиклар, озарбайжон, грузинлар ҳам бор.Шу ернинг ўзида норози бўлган тадбиркорлар ҳам турибди. Уларни бозор ҳудудига ўтказишмаяпти.
Ўзини Ўзбекистондан кўкатлар ва сабзавотлар олиб келиб сотувчи Каримжон, деб таништирган бизнинг суҳбатдошимиз 23 феврал кунги фожеа гувоҳи.

“Ичкарида савдо қилишар эди. Кўпчилик ўзбекистонликлар мана шу кўчада сотадиганлар, хар хил бозорда сотадиганларга икки - уч килолаб укроп, петрушка сотар эди. Бир пайт том қулади. Биз ташқарида эдик. Одамлар югуриб чиқди. Одамларни ярми бозор ичкарисида қолиб кетди.Камида 100 - 150 та одам чиқди”, - дейди Каримжон.

У бозорда асосан Москванинг турли чеккаларидан сотувчилар кечқурун келиб, тонг саҳар соат 6 га қадар улгуржи савдо қилиб кетишини айтди. Каримжоннинг айтишича, Басман бозорида кўпроқ тожикистонлик ўзбеклар савдо қилишган.
Ўзбекистонлик ўзбеклар эса юкини олиб келиб мана шу ерда улгуржи савдо қилган.

“Москвани кўкат ва мева- сабзавот билан Ўзбекистондан олиб келиб таъминлар эдик.Бу ерда туни билан қолиб савдони қилишга мажбур эдик.Энди бошқа иложимиз ҳам йўқ. Кундузи, масалан, олиб сотувчилар ҳам ишини ташлаб, келмайди.Бу ерда омборларда Ўзбекистондан келган помидорлар қолиб кетди”, - деди бизнинг суҳбатдошимиз.

Ўзбекистонлик мазкур бозорда улгуржи савдода ишлаган Карим исмли суҳбатдошимиз халок бўлганлар орасида Андижонликлар бўлиши мумкинлигини айтди.
Бауман бозори атрофида юпунгина кийинган ёши 50 лардан ошган аёл - Тожикистонлик Гулбахор Шарипова Илҳом исмли ўғлини икки кундан буён излайди. У ўғлини бедарак йўқолганини айтади.
Гулбахор опанинг айтишича, шу бозорнинг ўзида ухлаб ҳам қолишар экан.

“Ҳа, шу ерда ухлар эдик. Бизни залга киритишар эди ухлашимиз учун. Пул олишмас эди. Қаердан ҳам билибмиз, бундай фожеа бўлишини. Аравакаш болалар кўп эди. Кўпинча саҳарда одам кўп бўлар эди.
МЧС ходими айтдики, подвалда ҳали одамлар бор экан. У ерда ўзбеклар, тожиклар кўкатларни, мева сабзавотларни айириб, сотувга тайёрлар эди”
,- дейди тожикистонлик Гулбаҳор опа.

Икки кундан буён саргардон юрган бу аёл ким унга ёрдам беришини билмаслигини айтади.
Бауман бозори атрофида “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган тадбиркор ҳам шу бозорда фожеага қадар ишлаган. У суҳбат давомида Гулбаҳор опанинг гапини тасдиқлаб, ҳақиқаттан бу ерда кўп одамлар яшаганини тасдиқлади
Биз лавҳани хозирлаш жараёнида Ўзбекистон элчихонасига сим қоқдик. Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси матбуот хизмати вакили Музаффар Зохидов хозирча Бауман бозорида ҳалок бўлган ўзбекистонлик ўзбеклар ҳақида уларда расмий маълумот йўқлигини айтди.
Бироқ фожеа жойидаги штабда Озарбайжон, Тожикистон элчихонаси вакиллари 23 февралдан буён ўз фуқаролари тақдири билан қизиқаятгани, ва кўмак бераятганидан хабар топдик. Ўзбекистонликлар тақдири эса яна ўз холича.
Биз Москвада хозирда мана шу фожеада халок бўлганлар ва жароҳат олганлар бўйича маълумот берувчи 251 14 55 телефон рақамига сим қоқдик. Бироқ у ерда айнан қайси давлат фуқаролари халок бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Бу телефон орқали фақат халок бўлганларнинг ёки жароҳат олганларнинг исми шарифини билиш мумкин экан.
XS
SM
MD
LG