Линклар

Ироқда зўравонликлар давом этмоқда.


A.Aral 22 феврал куни Самаррада шиалар зиëратгоҳи портлатилганидан кейин бошланиб кетган зўравонликлар натижасида ҳозирга қадар 150дан зиëд одам ҳалок бўлди. Ироқ мудофаа вазири зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида телевидение орқали баëнот бериб¸ фуқаролар уруши бошлангудек бўлса¸ уни тўхтатиб бўлмайди¸ деб мамлакат аҳолисини огоҳлантирди.

Бағдод ҳукуматининг мамлакатдаги низоларни ҳал қилишга интилаëтганига қарамай¸ Ироқ бўйлаб зўравонликлар давом этмоқда. 25 феврал куни Бағдод жануби-шарқидаги Бақуба шаҳрида 12 нафар деҳқон қуролланган шахслар томонидан отиб ўлдирилганидан кўп ўтмай¸ Ироқ шиаларининг муқаддас шаҳри Карбалодаги бозорда мина ўрнатилган машина портлатилиб бир неча киши ҳалок бўлди¸ кўплаб одам жароҳатланди. Овоз

Воқеа гувоҳи бўлган бу шахснинг айтишича¸ полиция ходими тўхтаб турган машинага яқинлашиб¸ уни очмоқчи бўлганида бомба портлаб кетган.

Ҳарбий врачнинг айтишича¸ портлашдан камида тўрт киши ҳалок бўлган¸ ўнлаб одам жароҳатланган.

“Ҳодисада шикаст етганларни зудлик билан касалхоналарга етказдик. Мен ўзим жароҳатланган бир болани касалхонага олиб бордим. Худога шукур талафот кўрганлар оз бўлди”.

25 феврал куни шунингдек¸ Ироқнинг бошқа ҳудудларида ҳам қотилликлар содир этилди. Карбалода содир этилган портлашдан бир оз олдин бир гуруҳ қуролли шахслар Бағдод шимолида бир хонадонга бостириб кириб бир оиланинг 12 нафар аъзосини отиб кетди.

Пойтахт Бағдодда эса¸ чоршанба куни Самарра ҳодисасида ҳалок бўлган журналистнинг дафн маросимида бомба портлагани оқибатида камида икки киши нобуд бўлди.

Пойтахтда суннийлар масжиди атрофида тун бўйи давом этган отишмаларда 14 нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Ироқда чоршанба кунидан буëн давом этаëтган зўравонликларга шиаларнинг Самаррадаги муқаддас зиëратгоҳи портлатилгани сабаб бўлди. Пойтахтда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилгани ва кундузги комендантлик соати жорий этилганига қарамай ҳужумлар давом этмоқда. Зўравонликларнинг давом этиши мамлакатда фуқаролар уруши хавфни туғдирмоқда.

Ироқ Мудофаа вазири Содун ал-Дулаймий фуқароларни тинчланишга чақириб¸ “агар бу мамлакатда фуқаролар уруши бошланса¸ уни ҳеч қачон тўхтатиб бўлмайди”¸ деб таъкидлади.

Ироқ ҳукуматининг маълум қилишича¸ зўравонликлар давом этаëтгани боис Бағдод кўчаларида машина қатновини тўхтатиб туриш душанба кунига қадар узайтирилди.
XS
SM
MD
LG