Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:28

Бауман (Басман) бозоридаги фожеа қурбонларининг сони 66 нафарга етди.


Басира Ҳалок бўлганлар орасида Озарбайжон, Тожикистон, Грузия ва Ўзбекистонлик мардикорлар бор. Москва ҳукумати вайрон бўлган бозор ўрнида савдо марказини қуришни режаламоқда. 26 феврал куни эса фожеа жойига халок бўлганларнинг яқинлари келишди.

23 февраль куни Басманний бозори томининг қулаши 66 кишининг хаётига зомин бўлди.
25 февраль куни Москвадаги касалхонада жароҳат олганлардан бири оламдан ўтди. Айни пайтда Москва касалхоналарида 19 нафар жароҳатланганлар қолмоқда. Шифокорларга кўра, уларнинг уч нафари оғир ахволда.
Россия Фавкулодда вазиятлар вазирлиги берган сўнгги маълумотга кўра, халок бўлганлар орасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Булар Абдукаримова Эркина Кенжаевна ҳамда 22 ёшли Эгамбердиев Азиз Кучкорович ва 46яшар Аслонова Ёркина Фозиловна. Бозорда ишлаган ўзбекистонликларнинг айтишича, халок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидан бўлишган.
Москвадаги Басман бозори атрофида 26 февраль куни эрталаб соат 11да халок бўлганларнинг яқинлари тўпланишди. Тахминан 100 кишидан иборат маросим қатнашчилари бозор худудига гулчамбарлар қўйишди. Халок булганлар руҳига тиловат ўқилди.
Хозирда бозор ўрни бўм бўш майдонга ўхшайди. Бозор вайроналари уюми туни билан тозаланди.
Бугун сотувчиларга бозор худудига ўтиб, қолган қутган тегишли нарсаларини олишга рухсат берилди. Бундан олдин, бир неча кун давомида сотувчилар бозор худудига утказилмаятган эди.
Москва ҳокимияти ваъдасига кўра, ҳалок бўлганларнинг оиласига 100 минг Россия рубли, касалхонага тушганларга 50 минг Россия рубли берилиши лозим эди. Аввалига Москва хокими Юрий Лужков 23 феврал куни фожеадан сўнг жабр кўрганларнинг хаммасига мана шундай товон тўланишини айтган эди.
У жабр кўрганларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарорни имзолаганини айтди. Москва мэри, шунингдек, жабр кўрганлар москвалик эмасликларини, ва Россия пойтахтига савдо қилиш учун келган меҳмонлар эканини ҳам қайд этган эди.
Бироқ, кейинчалик Москва мэрияси расмийлари фақат Москва шаҳрида рўйхатдан ўтган фуқароларга товон пули тўланишини айтишди.
Басман бозорида ишлаганларнинг «Озодлик радиосига» айтишича эса, бу ерда ишлаганларнинг аксарияти рўйҳатдан ўтмаган мардикорлар бўлган.
Демакки, Москва мэрияси томонидан тўланадиган товон пулини рўйхатдан ўтмасдан ишлаган мардикорлар олиша олмайди.
Юрий Лужков фожеадан сўнг ОАВларига Босмон бозори ўрнида янги савдо иншоооти қурилишини маълум қилди
Айни пайтда Москва шаҳар Замоскворецк суди эса Басман бозори раҳбари Марк Мешиевни ҳибсга олиш учун санкция берди. Эслатиб ўтамиз, бозор раҳбари Мешиев фожеанинг эртасигаёқ ҳибсга олинган эди.

"Интерфакс" ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра , Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси халок бўлган 3 ўзбекистонликнинг жасадини "Москва - Наманган" қатновидаги навбатдаги самолётда жўнатишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG