Линклар

logo-print

Носир Зокир озод бўлди.


http://gdb.rferl.org/49BB992D-01FF-4EED-A7C5-E96171E9151C_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/49BB992D-01FF-4EED-A7C5-E96171E9151C_mw800_mh600.jpg 26 феврал куни Озодлик радиосининг Фарғона водийсидаги мухбири Носир Зокир озодликка чиқди.

Носир Зокир ўтган йилнинг 25 августида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақорат қилганлик айби билан 6 ой қамоққа ҳукм этилган эди. 6 ойлик қамоқни “қўнғироқдан қўнғироққача”, яъни охирги сониясигача ўтади.

2005 йил 26 август куни ўз адвокати ва гувоҳлар иштирокисиз ўтказилган суддан сўнг Носир Зокир Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимини хақорат қилганликда айбдор деб топилиб, суд залидан тўғри қамоқхонага олиб кетилган эди.

Нью Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, Хюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар Носир Зокирнинг ноҳақ қамлганини таъкидлаб келмоқда.

Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаси ҳақида биринчилардан хабар берган мухбир. Андижон фожеаси ва ундан кейинги воқеаларни ёритгани учун Носир Зокир Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ва миллий хавфсизлик томонидан мунтазам таъқиб қилинган.
XS
SM
MD
LG