Линклар

logo-print

26 феврал куни Озодлик радиосининг Фарғона водийсидаги мухбири Носир Зокир озодликка чиқди.


Носир Зокир ўтган йилнинг 25 августида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақорат қилганлик айби билан 6 ой қамоққа ҳукм этилган эди. 6 ойлик қамоқни “қўнғироқдан қўнғироққача”, яъни охирги сониясигача ўтади.
Қамоқдан чиқиши билан биз мухбиримиз билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлдик:

“Миллий хавфсизлик хизматида ҳам¸ қамоқхонада ҳам менга нисбатан жисмоний тазйиқ бўлмади. Менга ўхшаган одамларга муносабат турлича. Лекин ҳибсга олинганингиздан кейин дунëдан узиласиз. Ахборот йўқ¸ уйингиздан хавотир бўласиз.Мен кўпроқ ҳамкасбларимдан хавотир олдим“, - деди Носир Зокир.

2005 йил 26 август куни ўз адвокати ва гувоҳлар иштирокисиз ўтказилган суддан сўнг Носир Зокир Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимини хақорат қилганликда айбдор¸ деб топилиб, суд залидан тўғри қамоқхонага олиб кетилган эди.
Нью Йоркдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, Хюман Райтс Уотч ва бошқа халқаро ташкилотлар Носир Зокирнинг ноҳақ қамалганини таъкидлаб келмоқда.
Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаси ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган мухбир. Андижон фожеаси ва ундан кейинги воқеаларни ёритгани учун Носир Зокир Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ва миллий хавфсизлик хизмати томонидан мунтазам таъқиб қилинган.
XS
SM
MD
LG