Линклар

Парранда гриппи ҳолатлари қайд этилаётган Европа давлатлари сони ортиб бормоқда.


Эпидемиянинг энди Швеция, Германия ва Россияда ёйилаётгани қайд этилди.
28 феврал куни Швеция қишлоқ ҳўжалиги вазири, мамлакат жануб-шарқий қирғоқларидаги ёввойи қушлар орасида парранда гриппининг кучли кўриниши тарқалаётганини маълум қилди.
Бугуннинг ўзида Германия расмийлари H5 N1 вируси Германиянинг Бавария минтақасигача етиб борганини эълон қилишди.
Шунингдек, вирус Россиянинг Краснодар минтақасида ҳам қайд этилди. Россия фавқулотда ҳолатлар вазирлигига кўра, сўнгги 24 соат ичида 20 минг, ҳафта давомида эса 100 мингдан зиёд парранда нобуд бўлган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликнинг Европа парранда фермаларига тарқалишини башорат қилмоқда. Бугунга қадар ушбу вирусдан нобуд бўлган 90 нафар одам ушу касалликни бевосита қушлардан юқтиргани айтилади.
XS
SM
MD
LG