Линклар

logo-print

Британия Березовскийга Путинга қарши фитна уюштирма, деб айтди.


Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу Лондонда яшаётган Россия олигархи Борис Березовскийни Британия ҳудудидан туриб Россия президенти Путинга қарши фитна уюштирмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Феврал ойи бошида Березовский Рейтер ахборот агентлигига берган интервьюсида, ўзининг Путин режимини ағдариш устида ишлаётганини айтган эди.
Британия ташқи ишлари вазири Жэк Строу Березовский бу каби баёнот билан чиқишдан ўзини тиймаса, мамлакатдаги қочқин мақомидан маҳрум этилиши мумкинлигини билдирди.
Аммо Березовский ўз мавқеидан чекинмайдиган кўринади.

Березовский: “Эҳтимол ҳамма ҳам менга ўхшаб очиқ - ойдин гапиришни, менинг нуқтаи назаримдан қонуний бўлмаган ушбу тузумни танқид қилишни хоҳламаётгандир. Аммо Россияда менинг фикримга қўшиладиган миллионлаб одамларнинг борлигини биламан. Менинг бу борадиги фикримга ҳеч ким таъсир кўрсата олмайди. Мен бу тузумни қулатиш учун барча кучимни сарфлайман”.

Британия 2003 йилда россиялик мультимиллионерга қочқин мақомини берган эди. Мазкур қарор Кремл эътирозларига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG