Линклар

Бугун Москвада Эрон ядровий дастури борасидаги музокоралар яна давом этди.


Эрон делегацияси раҳбари Али Ларижоний Россия хавфсизлик кенгаши котиби Игор Иванов билан учрашди.
Али Ларижоний гапиради.

”Биз Эрон ядровий дастури борасидаги барча ноаниқликларни тугатишга тайëрмиз. Халқаро атом энергияаси агентлиги нозирлари келиб Эроннинг бу соҳадаги фаолиятини назорат қилишлари мумкин”, - деди Ларижоний.

Музокоралар 6 мартга мўлжалланган Халқаро атом агентлиги йиғилишидан олдин ўтказилмоқда. Агентлик мажлиси "Эрон атом дастури"ни БМТнинг ҳавфсизлик кенгаши мухокамасига ошириши кутилмоқда.
Россия Эрон учун тўйинтирилган уран хозирлаб беришни ўз зиммасига олди.
Бу муросали таклифни ўйлаб кўрган расмий Теҳрон айни вақтда уранни бойитиш амалидан воз кечмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG