Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:07

Парранда гриппи хавфи ортмоқда.


Кейинги пайтларда дунë бўйлаб парранда гриппи тарқалиши тез суръатларда давом этмоқда. Куни-кеча Германияда парранда гриппи вируси ўлик мушукда топилгани тасдиқланди. Олдинроқ айни ҳолат Осиë мамлакатларида қайд этилган эди. Европада эса биринчи бор H5N1 вирусининг паррандалардан ташқари битта мушукда ҳам топилгани маълум қилинди.

Кейинги ойлар мобайнида тез суръатларда тарқалаëтган парранда гриппи вируси эндиликда ҳайвонларга ҳам юқа бошлагани қайд этилмоқда. Расмий маълумотларда ушбу вируснинг кучли кўриниши Европа мамлакатларидан Швеция¸ Германия ва Россия ҳудудларида тарқалгани айтилади. Германияда парранда гриппи вируси биринчи бор бир ўлик мушукда топилгани қайд этилди.

Хўш¸ бу ҳолат уй ҳайвонларини севгувчи европаликларни хавотирлантириши мумкинми? Германиялик Марис Меҳлман хоним Ройтер ахборот агентлигига бу хабарни эшитганидан жиддий ташвишга тушганини айтди. У қора мушугини бағрига босиб¸ “парранда гриппи аломати аниқланган ўлик мушук биз яшаëтган жойга яқин ердан топилган”¸ - деб таъкидлади.

“Ҳамма ўз паррандаси учун ташвишланаëтганидек¸ биз ҳам ўз мушугимизни ўйлаб безовта бўляпмиз. Бизда бу мушук анчадан буëн бор. У биз учун кичик бир бола кабидир”¸ - дейди Меҳлман хоним.

У ўтган ой Германияда биринчи бор парранда гриппи вирусидан ўлган оққушлар топилган Болтиқ денгизи бўйидаги Ройген оролида яшайди. Ўлик мушук ҳам худди ана шу оролдан топилган.

Европада H5N1 вирусининг ҳайвонга юққани ҳақидаги хабар одамларни бу вируснинг одамларга ҳам ўтиши ташвишлантирмоқда. 2003 йилдан буëн дунë бўйлаб ушбу вирусдан камида 90 киши ҳалок бўлди. Нобуд бўлганларнинг аксарияти осиëликлардир.

Аммо мутахассислар фикрича¸ парранда гриппи вирусининг одамларга юқиш хавфи унчалик кучли эмас¸ бироқ¸ Германиядаги мушукнинг бу вирусни юқтиргани кўпчилик учун янгиликдир.

Парранда гриппи бўйича голландиялик мутахассис Алберт Остерҳавс бу борада мана бундай дейди:

“Таиландда кўп сонли мушук¸ йўлбарс ва бошқа ҳайвонлар парранда гўштидан ушбу касалликни юқтирди ва касаллик мушуклардан мушукларга тарқалди. Биз лабораторияда маҳаллий мушуклар устида тажриба ўтказганимизда ушбу вирусларнинг мушукдан мушукка ўтиши мумкинлиги маълум бўлди”.

Хўш¸ бу вирус мушукдан одамга ўтиши мумкинми? деган саволга тўғрисида мутахассис Остерҳавс бундай жавоб берди:

“Назарий жиҳатдан мумкин¸ бу вируслар мушукларга юқмайди деб бўлмайди. Агар парранда гриппи тарқалган ҳудудда мушугингиз бўлса¸ уни ичкарида сақлашингиз керак”.

Парижда жойлашган “Ҳайвонот саломатлиги бўйича жаҳон ташкилоти” вакили Алеяндро Тирманн фикрича¸ бунчалик ваҳиманинг кераги йўқ¸ Германияда парранда гриппи вирусини юқтирган мушукнинг топилиши катта янгилик эмас.
XS
SM
MD
LG