Линклар

logo-print

Беларус ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари президентликка номзод бўлган мухолифат раҳбари Александр Казулин ҳибсга олингани ҳақида маълумот тарқатган тўққиз журналистни калтаклади.


Журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи “Чегара билмас мухбирлар” гуруҳи эълон қилган баёнотда билдирилишича, журналистлар қисқа муддат ҳибсда сақланган. Калтакланган икки журналист эса касалхонага ётқизилган.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Адам Эрели жума куни ўтказилган матбуот анжуманида Вашингтон расмийлари Казулин ҳибсга олинганини қоралашини айтди:
“Бу хатти-ҳаракатлар эркин сайлов жараёнига таҳдид солиши тўғрисидаги хавотиримизни янада кучайтирди. Биз Беларус ҳукуматини ҳибсга олинганлар қўйиб юборилиши, мухолифат раҳбари калтаклангани юзасидан мустақил текширув ўтказилиб, масъул шахсларни жавобгарликка тортишга чақирганмиз ва бу борада ҳукуматга босим ўтказяпмиз”.
Беларусда президентлик сайлови 19 март куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG