Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Покистонга борди.


Президент Парвез Мушарраф билан музокарадан сўнг, Буш АҚШ элчихонаси ховлисида Покистонда машҳур бўлган крикет спорти мураббийларидан ўйин қоидаларини ўрганди. АҚШ раҳбари дарс олаётганини покистонлик мактаб ўқувчилари катта қизиқиш билан кузатдилар.
Ундан олдин Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида Буш терроризмга қарши курашда Покистон АҚШ билан ҳамкорлик қилаётганини олқишлаган эди. Айни пайтда, Жорж Буш бу соҳада қилинажак ишлар ҳам кўплигини айтди:
“Ал-Қайдани мағлубиятга учратишда кўп ишлар қилиш керак. Покистон президенти ва мен буни яхши биламиз. Бугун эрталаб қилинажак ишлар ҳақида анча гаплашдик.“Ал-Қайда”ни тугатишнинг энг яхши йўли ишончли разведка маълумотлари алмашиш, улар қаердалигини аниқлаш ва уларни адолатли маҳкамага тортишга тайёр бўлишдир”.
Жорж Буш Покистонда кўпроқ демократик ислоҳотлар ўтказилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG