Линклар

logo-print

Дунёнинг турли бурчакларидан парранда гриппи қайд этилганига оид хабарлар келмоқда.


Польшада ўлиги топилган оққушларнинг қуш тумовидан нобуд бўлгани тасдиқланди. Оққушлар Польшанинг Торун шаҳридан оқиб ўтадиган Вистула дарёси соҳилларидан топилгани айтилмоқда.
Айни пайтда Вистула соҳилларига бориш вақтинча таъқиқланиб қўйилган.
Руминияда ҳам, Дунай дарёси оқиб ўтадиган Калараси вилоятининг Борчеа шаҳарчасида парранда гриппи ҳолатлари аниқлангани гумон этилмоқда. Маҳаллий расмийлар касалликнинг олдини олиш чораси сифатида қушларни қиришни бошлади.
Озарбайжонда куни кеча зотилжамдан вафот этган боланинг ўлимига қуш тумови сабаб бўлгани эҳтимоллари текширилмоқда.
Айни пайтда, Индонезиянинг парранда гриппи тарқалган вилоятларида одам учун хавафли Эйч5Эн1 вирусига қарши оммавий эмлаш ишлари бошлаб юборилди. Индонезияда қуш тумовидан бошқа мамалкатлардан кўра кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ерда Эйч5Эн1 20га яқин одам ҳаётига зомин бўлди.
Хитойдан олинган хабарга кўра, мамлакатнинг Гуандонг вилоятида яна бир киши касалликдан ўлган.
XS
SM
MD
LG