Линклар

Исроил муваққат бош вазири Эҳуд Олмерт Россияни Ҳамас гуруҳи билан музокара ўтказгани учун танқид қилди.


Россия Президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида Олмерт бу музокаралар Ҳамасни зўравонликдан воз кечмаслик ва Исроил давлатини тан олмасликка рағбатлантиришини айтган.
Бугун Ҳамас делегациясининг Москвага қилган уч кунлик сафари ўз якунига етди. Ҳамас гуруҳи сиёсий бюроси раҳбари Халед Машаал етакчилигидаги гуруҳ президент Владимир Путиннинг таклифига кўра, Москвага келган эди.
Кремлнинг хабар қилишича, Владимир Путин АҚШ Президенти Жорж Бушга ҳам қўнғироқ қилиб, Ҳамас билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақида гапириб берган.
Россия православ черкови Ҳамас жанггари гуруҳини Исроил билан тинчлик йўлидаги мулоқотни ўрнатишга чақирди.
Россия ахборот агентликларининг хабар қилишича, Ҳамас делегацияси билан учрашган Патриарх Алексей бундан ўзга чора йўқлигини айтган.
Айни пайтда, Маҳмуд Аббоснинг Фатҳ ҳаракати Ҳамас етакчилигилдаги Фаластин ҳукуматида қатнашмаслигини баён қилди. Бунга Фаластин Муҳторияти ва Исроил билан шу пайтгача эришилган келишувларнинг Ҳамас томонидан инкор этилгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG