Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати ўзининг мунозарали ядровий дастурига оид тортишувларда чекинмаслигини яна бир бор таъкидлади.


Теҳроннинг ядровий масалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний бу масала ҳатто БМТ Хавфсизлик кенгашига оширилган тақдирда ҳам Эрон уранни бойитиш ишларини давом эттиражагини айтди.
“Тадқиқот ва тараққиёт масаласи Эроннинг миллий манфаатларидадир ва Эрон бу масалада чекинмайди. Эрон масаласини Хавфсизлик кенгашига ошириш орқали бирор нарсага эришман деганлар хомҳаёл қилмасин. Улар ўзларига муаммо яратиб олади”, - деди Ларижоний.
Ундан олдин Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлигини муаммога “сиёсий эмас, балки профессионал нуқтаи назаридан” ёндашишга чақирди.
Осифий эртага 6 март куни Венада бошланадиган Халқаро атом энергияиси агентлиги бошқарув ҳайъатининг мажлисини назарда тутди. Мазкур мажлисда Эрон ядровий дастури бўхронини БМТ хавфсизлик кенгашига ошириш масаласи кўриб чиқилади.
Айни пайтда, Хитой ташқи ишлар вазири Ли Чжаосинг бўҳронни ҳал этиш учун Теҳронни Европа Иттифоқи ва Россия билан музокараларга қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG