Линклар

Бугун Пекинда Хитой Халқ Кенгашининг мажлиси бошланди.


Мажлисда икки соатлик маъруза билан чиққан Хитой бош вазири Уэн Жибао жамиятдаги тенгсизликларни бартараф этиш ва мамлакат қишлоқларида истиқомат қилувчи 800 миллион одамнинг ҳаётини яхшилашга чақирди. Уэн Жибао қишлоқдаги ҳаётни яхшилаш ишларига 2006 йилда ҳукумат 42 миллиард АҚШ доллари сарфлашини маълум қилди.
Хитой раҳбари мамлакат иқтисодининг тез суръатларда ўсиши давом этажагини ҳам ваъда қилди.
Бош вазир Уэн Жибао шунингдек, Тайван масаласига ҳам тўхтаб, Хитой Тайваннинг мустақиллик ҳаракатларига муросасиз қаршилик қилишини таъкидлади.
Хитой Халқ Кенгашининг мажлиси 10 кун давом этади.
XS
SM
MD
LG