Линклар

Ироққа оид яна бир хабарга кўра, Америка ҳарбий қўмондони генерал Питер Пэйс Ироқ фуқаролар уруши бўсағасида турибди, деган фикрларга қўшилмаслигини айтган.


Американинг ЭнБиСи телеканалига берган интервьюсида, генерал Пэйс кейинги 10 кун ичида ироқликлар фуқаролик урушини истамасликларини намойиш қилгани айтган. Лекин ҳамма нарса ҳам бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди Америка ҳарбийси.
Айни пайтда, бугун Ироқдаги зўравонликларда етти киши ҳалок бўлди. Бағдоддаги суннийлар масжидидан бирига ниқоб кийган қуролли шахслар ҳужум қилиб, уч кишини ўлдирди.
Яна бир хабарга кўра, қуролланган кишилар Ироқ суннийлари уламолари кенгашининг раиси Шайх Ҳориз ал-Ворийнинг жийни ва амакиваччасини ўлдиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG