Линклар

Қўшма Штатлар Вашингтон ва Лондон 2007 йилнинг охиригача Ироқдан барча қўшинларни олиб чиқишига оид хабарларни инкор этди.


Рейтерс агентлигининг Пентагон матбуот вакили ва Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига асосланиб хабар қилишича, қўшинларни олиб чиқиш режалари ҳозирча кўриб чиқилган йўқ.
Британияда чиқадиган “Sunday Telegraph” газетасида эълон қилинган хабарда, Британия мудофаа вазирлигининг ўз номини ошкор этмаган манба, АҚШ ва Британия Ироқдан қўшинларни олиб чиқишни ражалаштираётганини маълум қилган. Бунга Вашингтон ва Лондон ҳорижий қўшинларнинг Ироқда бўлиши мамалкатда тинчликни таъминлашга тўғаноқ бўлаётганини эътироф этгани сабаб бўлди, деб ёзди “Sunday Telegraph” газетаси.
Ироқдан қўшинларни олиб чиқиш режаларига оид хабар “Sunday Mirror” газетасида ҳам эълон қилинди. Бу хабарда айтилишича, қўшинларнинг келаси 12 ой ичида олиб чиқилиши режалштирилмоқда.
Айни пайтда, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги келаси ойда Ироқдаги Корея қўшинлари сонини 3200дан 2200га камайтиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG