Линклар

logo-print

Халқаро атом энергияси агентлиги бугун Венада бошланган мажлиси Эрон ядровий дастурини БМТ ҳавфсизлик кенгашига ошириш-оширмасликни муҳокама қилмоқда.


БМТ хавфсизлик кенгаши Эронга нисбатан жазо чораларини қўллаши мумкин.
Халқаро атом энергияси агентлиги бошлиғи Муҳаммад Эл-Барадей(суратда) Эрон ядровий дастури юзасидан хисобот тақдим қилди.
Бу хужжатнинг тўғридан–тўғри БМТ Хавфсизлик кенгашига бориб етиши айтилмоқда.
Эрон ҳукумати ўзининг мунозарали ядровий дастурига оид тортишувларда чекинмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Эрон президенти Аҳмадийнажот¸ Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон ҳалқи учун ядровий дастур яратиш ҳуқуқини беришга чақирди.
"Биз барча билан баробар тинч дунëда ҳеч кимга тажовуз қилмасдан яшашни истаймиз-айни пайтда бизни қўрқитишларига ҳам йўл қўя олмаймиз. Биз тўғри йўлни танлаб олдик ва қонун асосида¸ муваффақиятга ишонган ҳолда ҳаракат қилаверамиз".
АҚШ нинг БМТдаги вакили Жон Болтон Эрон олиб бораëтган ҳаракат ëмон оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG