Линклар

6 март куни Тошкент шаҳар суди АҚШ ҳукумати молиялаштирган Фридом Хауз ташкилотини ёпиш ҳақида қарор чиқарди.


Суд ҳукмига кўра, Фридом Хауз Ўзбекистон Республикасининг нодавлат ташкилотларига оид қонунларини бузган.
Ўзбекистон адлия вазирлиги ўтган йилнинг октябрида Фридом Хауз ташкилоти фаолиятини олти ойга тўхтатишга қарор қилган эди. Бу ҳақда ўтган дастурларимизда батафсил хабар берган эдик.
Айни пайтда, АҚШ ҳукумати ҳомийлигидаги яна бир ташкилот–Евроосиë жамғармаси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди.
Евроосиё жамғармасининг Марказий Осиё бўйича вице-президенти Эндрю Уилсон Озодликка берган суҳбатида, ўз ташкилотининг қарорини бундай изоҳлади.
“Евроосиё жамғармаси ўзининг Тошкентдаги ваколатхонасини тугатиш жараёнини бошлади. Бунга Ўзбекистон ҳукуматининг фаолиятимизни ёпиш мақсадида бизни судга беришга қарор қилгани сабаб бўлди”, - дейди ташкилот вакили.
XS
SM
MD
LG