Линклар

Покистон ҳарбийлари матбуот вакили Шавкат Султон Шимолий Вазиристон вилоятидаги шаҳар толиблар ва “Ал-Қайда” жанггариларидан озод қилинганини айтди.


“Миран Шохдаги воқеадан кейин террорчилар қочиб кетди”.
Афғонистон чегарасидан салкам 15 километр нарида жойлашган Мирон Шоҳ шаҳрини ўтган ҳафта шиддатли жанглардан сўнг толиблар ва “Ал-Қайда” жанггарилари эгаллаб олган эди. Озодлик радиоси мухбирининг воқеа жойидан берган хабарига кўра, 7 март куни ҳам отишмалар овози эшитилган. Покистон ҳукумати қўшинларига жанговар учқич ва вертолётлар мададга келган.
Қабилалар масалалари бўйича Покистон ҳукумати вазири Искандар Қавимга кўра, 1 мартда тўқнашувлар бошланганидан бери 146 одам нобуд бўлган. Улардан 100 нафарининг жанггари экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG