Линклар

АҚШ Федерал қидирув бюросининг яна бир неча мутахассиси Қозоғистон мухолифати раҳбарларидан бири Олтинбек Сарсенбаев ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган қидирув-тергов ишларига ёрдам берадиган бўлди.


АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жон Ордвей 7 март куни Астанада ўтказилган матбуот анжуманида шуни маълум қилди. АҚШлик мутахассислар Қозоғистон ҳукумати таклифига кўра қотилларни топиш ишларида ёрдам бермоқда. АҚШ элчисига кўра, америкалик мутахассислар текширув жараёни профессионал ва пухта олиб борилаётганини айтганлар.
XS
SM
MD
LG