Линклар

АҚШдаги Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоеванинг саккиз йилга озодликдан маҳрум этилгани борасида баёнот эълон қилди.


Ҳюман Райтс Уотч фикрича, Тожибоева устидан ўтказилган маҳкама адолатли бўлмаган. Шу боис ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини Тожибоевани дарҳол озод этишга чақирган.
6 март куни Тошкент вилоятининг жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди “Ўтюраклар” инсон ҳуқуқлари гуруҳи раҳбари Мўътабар Тожибоевани ноқонуний ташкилотга аъзолик, туҳмат қилганлик, товламачилик ва бошқа жиноятларда айбдор, деб топган эди.
XS
SM
MD
LG