Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Покистон раҳбари Парвез Мушаррафни террорчиликка қарши курашда кўпроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.


Карзай: “Қўшни Покистондаги биродаримиз, Покистон президенти жаноби олийлари террорчиликка қарши курашда жиддийроқ ва жонлироқ ҳамкорлик қилади, деб умид қиламан. Ҳамкорлик икки давлат, қолаверса бутун дунё манфаатига хизмат қилади”.
Сўнгги бир неча кундан буён Афғонистон ва Покистон раҳбарлари ўртасида мана шундай баёнотлар алмашинуви кузатилмоқда. Ўтган ой президент Карзай Покистон ҳудудидан бошпана топган Толибон ва Ал-Қаида аъзоларининг рўйхатини Мушаррафга топширгандан буён икки давлат ўртасидаги муносабатлар таранглашди. Мушарраф мазкур рўйхатни эскирган дея инкор қилди. Карзай эса, йуқ, ахборот тўғри деб айтди.
Айни пайтда, АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жон Абизайд Афғонистон - Покистон муносабатларини муҳокама қилиш учун Исломободда президент Мушарраф билан учрашди. Учрашув чоғида Мушарраф жанггариларни таг- томири билан йуқ қилиш учун барча имкониятлар ишга солинаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG