Линклар

Покистон қуролли кучлари Афғонистон билан чегара яқинидаги озод қабилалар яшайдиган ҳудудни бомбардимон қилди.


Покистон расмийларининг таъкидлашича, мазкур минтақада исломчи жангарилар яширинган.
7 март куни бу ерда Покистон расмийларидан бири пистирмада қолган эди.
Ўртада бошланиб кетган отишма оқибатида бир неча одам ўлдирилди. Айни воқеада Покистон расмийси омон қолган, бироқ бир кундан сўнг мазкур ҳудудга зарба берилди.
4 мартдан буён бу ерда 100 нафардан зиёд одам ҳалок бўлгани тўғрисида хабар мавжуд. Аввалига ҳукумат кучлари ҳарбий амалиёт ўтказиб, 45 жанггарини ўлдирган, сўнг қасос амалиётлари оқибатида қўрбонлар сони ортди.
“Хюман Райтс Уотч” ташкилотининг Осиё минтақаси бўйича масъули Брэд Адамснинг “Озодлик” радиосига айтишича, тўқнашувлар давом этаётган минтақадан қочиб чиқишга муваффақ бўлаётганлар, Покистон қуролли кучлари оддий фуқароларни ҳам ўққа тутаётгани ҳақида айтмоқдалар.
Адамс: “Покистон ҳукумати ҳар қандай ташқи кўз учун жанг майдонини келиб кўришни ман қилди. Шунинг учун у ерда нима бўлаётгани бизга қоронғу. Аммо бизга ўтмишдан маълум-ки, Вазиристон ёки шимолий-ғарбий вилоятларда Толибон ҳаракати ва Ал-Қаидага қарши амалиётлар охир-оқибатда ялпи аҳолига қарши амалиётларга айланиб кетади. Кўп ҳолларда улар ҳеч кимни асирга олишмайди”.
XS
SM
MD
LG